Юкланмоқда
Биз Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Алишер Навоий кўчаси, 30-уйда жойлашганмиз. Китоб дўконимиз биномиз ёнида жойлашган.
Нашриётимиз ва китоб дўконимиз ҳафта кунлари (душанбадан жумагача) соат 09:00 дан 18:00 гача фаолият юритади. Тушлик вақти: 12:30 дан 13:30 гача.
Замон билан ҳамнафас бўлиш мақсадида биз электрон китобларни ҳам тақдим этамиз. Уларни нашриётимизнинг расмий веб-сайтида ёки ҳамкоримиз бўлган «Mutolaa» платформаси орқали ўқишингиз мумкин. Бу масала бўйича саволлар учун: +998 71 244-87-20
Бизда 450 хилдан ортиқ китоблар мавжуд. Асосан ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, юридик, илмий-оммабоп, бадиий асарлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини (ўзбек, рус, қозоқ, тожик, туркман, қирғиз тилларида) нашр этамиз.
Албатта. Нашриётимиз ҳамкорликка ва янги муаллифлар билан ишлашга доим тайёр. Ўз асарингизни чоп этиш масаласида нашриётга мурожаат қилишингиз мумкин. Қўшимча маълумот учун: +998 71 244-24-45.
Умумий масалалар ва қабулхона учун телефон: +998 71 244-38-10. Электрон почта манзилимиз: info@iptd-uzbekistan.uz.
Биз ижтимоий тармоқларда фаолмиз. Янги китоблар тақдимоти, ёзувчилар билан интервьюлар ва бошқа янгиликларни Instagram, Telegram, Facebook ва YouTube каналларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Ҳа, корхонамиз бой тарихга эга (1924 йилдан бери фаолият юритади) ва ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига киради.
Сайт фаолияти, электрон китоблар ёки онлайн маълумотлар бўйича саволларингиз бўлса, +998 71 244-87-20 рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.
Сиз ўзингизга қулай усулни танлашингиз мумкин. Тўловларни веб-сайтимизнинг ўзида, Click ва Payme тўлов тизимлари орқали, шунингдек, жойида пластик карта ёки нақд пул кўринишида амалга ошириш имконияти мавжуд.
Ҳа, бор. Буюртма қилинган китобларни Ўзбекистон бўйлаб почта орқали етказиб берамиз. Етказиб бериш хизмати қўшимча тўлов эвазига амалга оширилади.
Албатта. Кутубхоналар, китоб дўконлари ва бошқа ташкилотлар учун улгуржи савдо йўлга қўйилган. Шуни инобатга олиш керакки, улгуржи ва доналаб олинган китоблар нархида фарқ бўлиши мумкин.
Ҳа, бизда брендинг хизматлари мавжуд. Биз турли компаниялар учун буклетлар, флаерлар, ручкалар ва шунга ўхшаш маҳсулотларга уларнинг логотипларини тушириб берамиз. Шунингдек, буюртмага асосан одамларнинг исмини ёзиб, персоналлаштирилган маҳсулотлар ҳам тайёрлаб беришимиз мумкин.
Биз китобларни юқори сифатда чоп этамиз. Харидорлар талабига қараб қаттиқ ёки юмшоқ муқовада, офсет ҳамда махсус паршомен қоғозларда тайёрланган китобларни харид қилишингиз мумкин.
Ҳа, агар бирон сабабга кўра буюртмани бекор қилиш ёки маҳсулотни қайтариш зарурати туғилса, белгиланган тартибда китобни қайтариб бериш ёки буюртмани бекор қилиш имконияти мавжуд.
Ҳа, китоблар савдоси, уларнинг мавжудлиги ва нархлари бўйича тўғридан-тўғри дўконимизга қўнғироқ қилишингиз мумкин. Китоб дўкони рақами: +998 71 244-87-55.
Айни пайтда нашриётимизда бўш иш ўринлари мавжуд эмас. Агар янги ёки тезкор иш ўринлари пайдо бўлса, бу ҳақда расмий саҳифаларимизда албатта вакансия эълон қиламиз.
Сайтимизни такомиллаштиришдаги ёрдамингиз учун миннатдормиз. Агар матнда имло хатоси ёки техник носозликка кўзингиз тушса, илтимос, бизга махсус алоқа формаси ёки электрон почта орқали хабар йўлланг. Сизнинг эътиборингиз биз учун муҳим.
1.1. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 369-моддасига мувофиқ расмий оммавий оферта ҳисобланади.
1.2. Мазкур шартнома «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи МЧЖ (кейинги ўринларда – Сотувчи) ва iptd-uzbekistan.uz веб-сайти орқали маҳсулот харид қилувчи ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс (кейинги ўринларда – Харидор) ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади.
1.3. Акцепт (розилик) шартлари: Харидор томонидан сайтда рўйхатдан ўтиш, буюртмани расмийлаштириш ёки маҳсулот учун тўловни амалга ошириш Офертага тўлиқ ва сўзсиз розилик бериш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 370-моддасига асосан, ушбу ҳаракатлар амалга оширилганда шартнома ёзма равишда тузилган деб эътироф этилади.
2.1. Сотувчи: «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи масъулияти чекланган жамияти.
2.2. Харидор: Сайт хизматларидан фойдаланувчи ва маҳсулот учун тўлов қилувчи шахс.
2.3. Маҳсулот: Сайтда тақдим этилган босма китоблар, канцелярия товарлари ва рақамли контент (электрон китоблар).
2.4. Сайт: Интернет тармоғидаги iptd-uzbekistan.uz манзили.
3.1. Сотувчи сайтда жойлаштирилган маҳсулотни Харидорга мулк қилиб топширади (электрон китоблар учун эса фойдаланиш ҳуқуқини беради), Харидор эса маҳсулотни қабул қилади ва унинг қийматини тўлайди.
3.2. Маҳсулотларнинг номи, нархи, хусусиятлари ва бошқа шартлар сайтнинг тегишли бўлимларида кўрсатилган бўлиб, улар ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
4.1. Барча маҳсулотларнинг нархи Ўзбекистон миллий валютаси – сўмда кўрсатилган ва қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) ўз ичига олади.
4.2. Тўловлар нақд пулсиз шаклда, миллий тўлов тизимлари (Uzcard, Humo, Payme, Click, Uzum ва б.) орқали онлайн амалга оширилади.
4.3. Фискал чек: Тўлов муваффақиятли амалга оширилгандан сўнг, Харидорга солиқ органлари базасида рўйхатдан ўтган, QR-кодли электрон фискал чек автоматик тарзда тақдим этилади.
5.1. Босма маҳсулотлар: Харидор танловига кўра курьерлик хизмати ёки почта орқали кўрсатилган манзилга етказилади. Етказиб бериш нархи ва муддати масофага қараб ҳисобланади.
5.2. Электрон китоблар: Жисмоний етказиб берилмайди. Тўлов тасдиқлангандан сўнг, электрон китоб сайтдаги Харидорнинг «Шахсий кабинети»да автоматик фаоллашади.
5.3. Қабул қилиш: Харидор босма маҳсулотни курьердан қабул қилишда унинг ташқи кўриниши, бутунлиги ва сонини текшириб олиши шарт. Қабул қилингандан сўнг ташқи шикастланишлар бўйича эътирозлар қабул қилинмайди.
6.1. Сайтдаги электрон китоблар ва аудиоматериаллар муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланади ва «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонун билан ҳимояланади.
6.2. Чекловлар: Электрон китоблар Харидорга фақат шахсий мутолаа учун, юклаб олиш ҳуқуқисиз, фақат сайт платформасида ўқиш режимида тақдим этилади.
6.3. Тақиқлар: Қуйидаги ҳаракатлар қатъиян ман этилади:
- Асарни нусхалаш, тарқатиш, бошқа сайтларга ёки ижтимоий тармоқларга юклаш;
- Китоб саҳифаларини экрандан расмга олиш (screenshot) ёки видеога ёзиш (screen recording);
- Аккаунт логин ва паролини учинчи шахсларга бериш;
- Асарни тижорий мақсадда (сотиш, ижарага бериш) фойдаланиш.
6.4. Ушбу қоидалар бузилганда, Сотувчи Харидорнинг аккаунтини блоклаш ва қонунчиликда белгиланган тартибда жарима ҳамда моддий зарарни ундириш ҳуқуқига эга.
7.1. Босма китоблар: Агар китобда яширин ишлаб чиқариш нуқсони (матн ўчганлиги, саҳифалар алмашиб қолганлиги) аниқланса, Харидор 10 кун ичида уни сифатлисига алмаштиришни талаб қилишга ҳақли. Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарорига асосан, сифатли китоб маҳсулотлари қайтарилмайдиган товарлар рўйхатига киритилган.
7.2. Электрон китоблар: Рақамли контентга кириш ҳуқуқи берилгандан сўнг хизмат кўрсатилган ҳисобланади ва маблағлар қайтарилмайди.
7.3. Истисно: Агар электрон китобда техник носозлик бўлса ва Сотувчи уни 3 (уч) иш куни ичида бартараф эта олмаса, тўланган маблағ Харидорга қайтарилади.
8.1. Харидор буюртма беришда кўрсатган маълумотларининг тўғрилиги учун жавобгардир.
8.2. Сотувчи алоқа каналларидаги (интернет-провайдерлар) носозликлар туфайли сайтга киришдаги вақтинча узилишлар учун жавобгар эмас.
8.3. Сотувчи сайтда жойлаштирилган асарларнинг мазмуни учун (муаллифлик позицияси) жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
9.1. Харидор ушбу Офертани қабул қилиш орқали ўзининг шахсий маълумотларини (Ф.И.Ш, манзил, телефон, e-mail) Ўзбекистон Республикасининг «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Сотувчи томонидан автоматлаштирилган тарзда қайта ишланишига розилик беради.
9.2. Маълумотлар фақат шартнома шартларини бажариш, тўловларни қабул қилиш ва фискал чек юбориш учун фойдаланилади. Учинчи шахсларга берилмайди.
10.1 Томонлар ўзларига боғлиқ бўлмаган фавқулодда ҳолатлар (табиий офатлар, ёнғин, уруш, давлат органларининг тақиқловчи ҳужжатлари ва б.) юзага келганда, мажбуриятларни бажаришдан қисман ёки тўлиқ озод этиладилар.
11.1. Келиб чиққан низолар аввало музокаралар ва талабнома (претензия) юбориш йўли билан ҳал этилади.
11.2. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда, низолар Сотувчи жойлашган ҳудуддаги (Тошкент шаҳри) иқтисодий ёки фуқаролик ишлари бўйича судларда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан кўриб чиқилади.
(Ушбу маълумотлар тўловни амалга ошириш ва юридик муносабатлар учун асосдир)
- Ташкилот номи: «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи МЧЖ
- Юридик манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 30-уй
- СТИР: 205 188 294
- ОКЭД: 18120
- ҚҚС: 12%
- Банк номи: «HAMKORBANK» АТБ
- МФО (банк коди): 00083
- Ҳисоб рақам: 2021 0000 9043 4735 5001
- Директор: Махмудов Хушнуджон Абдурахмонович
- Техник ёрдам: (+998) 71 244-87-20
- Маълумотнома: (+998) 71 244-38-10
- E-mail: info@iptd-uzbekistan.uz