• 12.02.2026

«РАМАЗОН ТУҲФАСИ»: Энди севимли китобларингизни мутлақо БЕПУЛ олинг!

Китоб — инсон маънавиятининг кўзгуси, тафаккур хазинаси ва энг яқин дўстдир. Айниқса, хайр-саховат ва меҳр-оқибат ойи бўлмиш Рамазонда илм улашиш энг эзгу амаллардан биридир. «Oʻzbekiston» нашриёт-матбаа ижодий уйи ушбу муборак ойда китобхонликни қўллаб-қувватлаш ва ҳар бир хонадонга зиё киритиш мақсадида ўзининг анъанавий акциясини «РАМАЗОН ТУҲФАСИ» лойиҳасига айлантирди!

Лойиҳа моҳияти нимада? Биз Рамазон ойи давомида сиз анчадан бери ўқишни ният қилиб юрган, жавонингиз кўркига айланадиган сара асарларни мутлақо бепул (0 сўм) ҳадя қилиш имкониятини тақдим этамиз. Сиз китоб учун ҳеч қандай тўлов қилмайсиз, унинг нархини тўлиқ биз — нашриёт ўз зиммамизга оламиз! Бу — биздан сизга Рамазон туҳфаси!

Акция тартиби қандай? Ушбу махсус таклиф Рамазон ойи давомида ҳар ҳафтанинг Жума кунлари амалга оширилади.

  • Ҳафтанинг 3 та сара китоби: Ҳар ҳафта биз ўқувчилар томонидан севиб ўқиладиган ва юқори талабга эга бўлган 3 хил турдаги китобни танлаб оламиз.

  • 100% Чегирма (БЕПУЛ): Жума куни соат 00:00 дан бошлаб 23:59 га қадар ушбу танланган китобларга сайтимизда 0 сўмлик нарх белгиланади.

  • Чекланган миқдор: Унутманг, ҳадя қилинадиган китоблар сони чекланган. Бу ерда асосий қоида — «Улгурган — олди».

Етказиб бериш хизмати Биз китобларни сизга қулай тарзда етказиб беришни йўлга қўйдик. ⚠️ Эслатма: Китоблар бепул бўлса-да, етказиб бериш хизмати (почта ёки курьер) учун тўлов харидор томонидан амалга оширилади.

  • Тошкент шаҳри бўйлаб: Буюртма қилинган китоблар 3 иш куни ичида манзилингизга етказиб берилади.

  • Вилоятлар бўйлаб: Республиканинг барча ҳудудларига етказиб бериш хизмати мавжуд.

Муҳим эслатма: Акция фақат онлайн! Диққат қилинг! «РАМАЗОН ТУҲФАСИ» доирасидаги бепул китобларни олиш фақат ва фақат нашриётимизнинг расмий веб-сайти орқали расмийлаштирилган буюртмалар учун амал қилади. Дўконларимиздан олиб кетиш ёки тўғридан-тўғри мурожаат қилиш орқали ушбу акциядан фойдаланиб бўлмайди.

Ҳозироқ тайёргарлик кўринг! Илк «хайрли жума»ни ўтказиб юбормаслик учун ҳозирданоқ ҳаракатни бошланг:

  1. Расмий сайтимизга киринг: www.iptd-uzbekistan.uz

  2. Рўйхатдан ўтинг (шахсий кабинетингизни яратинг ва манзилингизни киритиб қўйинг).

  3. Жума кунини кутинг ва биринчилардан бўлиб бепул китобингизга эга чиқинг!

«Oʻzbekiston» нашриёт-матбаа ижодий уйи — Рамазонда илм улашиб, савобга шерик бўламиз!