• 09.04.2026

«Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи ходимлари учун тиббий кўрик ташкил этилди

   Юртимизда аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда қилинаётган ҳар бир эзгу амал, ислоҳот “Инсон қадри учун” тамойилига асосан олиб борилмоқда.
 

   Жорий йилнинг 9–10 апрель кунлари “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи ходимлари учун тиббий кўрик ташкил этилди. Жамият ходимлари навбатдаги кўрикда терапевт, невропатолог, офтальмолог, кардиолог, дерматолог, отоларинголог, психиатр, акушер-гинеколог ва жарроҳ текширувларидан ўтишди.


   Тиббий кўрик давомида ходимларга ҳозирги вақтда кенг тарқалган ўпка касалликлари, диабет, онкологик, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ҳамда фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигига ҳиссаси тушунтирилди, шунингдек, жамият ходимларига соғлом турмуш тарзи, соғлиқни муҳофаза қилиш бўйича профилактика тадбирлари ҳақида тавсиялар берилди.


   Мазкур тиббий кўриклар мунтазам равишда, белгиланган вақтда, иш давомида ўтказилаётгани ходимлар учун қулай ва фойдали бўлди.