Маҳсулот ҳақида
Мазкур тўплам олмонияли ака-ука Гриммлар эртакларининг ўзбекча таржима тўпламлари ичида ҳажман энг каттаси ҳисобланади. Бу китобдан жой олган эртаклар Германияда 1997-йилда нашр этилган «Kinder-und Hausmärchen. Gesammelt durch die Brüder Grimm, Frankfurt am Main, Insel Verlag» нашридаги 200 та эртак ичидан саралаб олинган. Мутолаа жараёнида ўзингизни гўёки мўжизалар оламига тушиб қолгандек ҳис қиласиз ва эзгуликнинг ёвузлик ҳамда маърифатнинг жаҳолат устидан ғалабасига ишонч ҳосил қиласиз. Ўйлаймизки, ушбу эртакларимиз сиз азизларга манзур бўлади! Ушбу китобни нашрга тайёрлашда яқиндан ёрдам бергани учун Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ва Таржимашунослик ва луғатшунослик илмий-амалий марказига чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз.





