«Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари: Янги ҳамкорлик истиқболлари» Мазкур альбом-китоб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига амалга оширган тарихий расмий ташрифи якунлари ҳамда икки томонлама муносабатларда очилган янги саҳифага бағишланган.
Нашрда икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, инновацион ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келажак истиқболлари ёрқин фотолавҳалар, расмий учрашувлар хроникаси ҳамда тарихий келишувлар мисолида кенг ёритилган. Олий даражадаги музокаралар жараёни, йирик инвестиция лойиҳалари, қайта тикланувчи энергетика, инфратузилма ва юқори технологиялар йўналишидаги шерикликни ривожлантириш бўйича белгилаб олинган стратегик мақсадлар китобнинг асосий ўзагини ташкил этади.
Альбом анъанавий дўстлик ва ўзаро ишонч тамойилларига асосланган Ўзбекистон — БАА муносабатларининг жадаллик билан ривожланиб бораётганини кўрсатувчи муҳим ҳужжатли манбадир.
Китоб халқаро муносабатлар бўйича мутахассислар, иқтисодчилар, сиёсатшунослар, дипломатлар ҳамда Ўзбекистоннинг замонавий ташқи сиёсати ва халқаро ҳамкорлик йўналишлари билан қизиққан кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
165 000 UZS
Маҳсулот ҳақида