Петербургдан Москвага саёҳат (Электрон китоб)

Сотувда мавжуд
(0 та мижозлар шарҳлари)

Россия озодлик ҳаракати тарихи Александр Радищев номи билан очиб берилади. Радищев Россиядаги мустабид крепостной тизим зиддиятларининг туб илдизларини биринчилардан бўлиб англаб етди ва эзилган халқ тарафини олди. У ўзининг «Ҳурлик» номли қасидаси билан инқилобий руҳиятдаги шеъриятни бошлаб берди, «Тобольскда истиқомат қилувчи дўстимга хат», «Фёдор Васильевич Ушаковнинг умр йўли» ва бошқа мақолалари билан инқилобчи мутафаккир сифатида намоён бўлди. Бироқ ёзувчининг мустабид ва крепостнойлик тизимига бўлган нафрати «Петербургдан Москвага саёҳат» асарида янада кучли ифода этилган ва бу асар Радищевнинг рус инқилобий ҳаракатидаги ҳамда рус адабиёти тарихидаги ўрнини яққол кўрсатиб берди. Бу «саёҳат» ёзувчининг турфа кўринишдаги барча ҳаётий тажрибаларини ўзида мужассам этган, унинг билимлари ва қизиқишларининг чинакам энциклопедик хусусиятини акс эттирган, ўттиз йиллик кузатувлари, Россия воқеликларининг энг турфа томонлари, жаҳон ва рус тарихи ҳақидаги мулоҳазаларини умумлаштирган.

20 000 UZS

ISBN 978-9943-7333-5-0
Буюртма рақами 21-319
Тил Ўзбек
Ёзув Лотин
Чоп этилган йили 2021
Бетлар сони 456
Нашрнинг мазмуни Электрон китоб
Таржимон Шаҳло Аҳророва

Изоҳ қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!:

Баҳолаш *
Исм, фамилия *
Изоҳ *

Ўхшаш маҳсулотлар