Мерган

Сотувда мавжуд
(0 та мижозлар шарҳлари)

Замонамизнинг энг машҳур америкалик ёзувчиларидан бири, «Шуъла», «Ўлик ҳудуд», «Яшил маскан», «Рита Хейворт ёхуд Шоушенкдан қочиш», «Чекишни ташланг корпорацияси» сингари бир-биридан ажойибу ғаройиб роман ва қиссалар, бетакрор ҳикоялар муаллифи Стивен Кинг аллақачон Ғарбда ўз ўқувчиларини топиб улгурган. Адибнинг ўзбек китобхонларига тақдим этилаётган «Қора Минора» туркумининг биринчи китоби ҳисобланмиш «Мерган» романининг бош қаҳрамони Роланд — «жойидан силжиган дунё»даги сўнгги олижаноб мерган. У нима бўлган тақдирда ҳам куч-қудрат ўчоғи, коинотнинг пойдевор тоши — Қора Минорани излаб топиши керак. Бир кун келиб бу Минорани топади ҳам, лекин ҳозирча унинг чекига сеҳргарлик ила бошқарилмиш, баъзан бизнинг оламимизга-да эшик очилиб туриладиган дунё бўйлаб саёҳатга чиқиш юки тушган...

28 000 UZS

ISBN 978-9943-28-901-7
Буюртма рақами 20-47
Тил Ўзбек
Ёзув Кирилл
Чоп этилган йили 2020
Бетлар сони 320
Муқоваси Интеграл
Бичими 80x100
Таржимон Саиджалол Саидмуродов

Изоҳ қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!:

Баҳолаш *
Исм, фамилия *
Изоҳ *

Ўхшаш маҳсулотлар