Маҳсулот ҳақида
Россия Федерацияси мукофоти совриндори Белла Аҳмадулина ХХ аср охиридаги энг буюк рус шоирларидан бири ҳисобланади. Унинг шеърлари ўзи тириклик чоғидаёқ дунёнинг жуда кўп тилларига таржима қилинган. Шоира шеърларида муҳаббат, одамларга ишонч, Ватан манзаралари юксак бадиий бўёқларда ўз ифодасини топган. Б. Аҳмадулинанинг шеърлари жуда кўп моҳир таржимонлар томонидан турли йилларда ўзбек тилига ўгирилган. Ўқувчиларнинг адабиётга бўлган қизиқишларини янада ошириш, тафаккурини кенгайтириш мақсадида қиёсий таржималар ҳам берилди. Ушбу тўпламдан шоиранинг энг сара ва гўзал шеърлари ўрин олган.





