Маҳсулот ҳақида
Мазкур китоб Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудованинг қарийб қирқ йиллар оралиғида таниқли шоира билан бўлган ўзаро мулоқотлари, кузатувлари, дилтортар суҳбатлари, унинг ижодий кечалари, замондош ижодкорлар, дўсту ёронлари билан дийдор онлари, аниқ саналарда муҳрланган кундаликлар, ҳаётий лавҳалар асосида ёзилган. Эссе-қисса шу жиҳатлари билан ҳам ўзига хос ва қимматлидир. Ушбу китобда шоиранинг чорак аср муқаддам ёзилган ва биринчи марта эълон қилинаётган «қўлёзмалар дафтари»дан ҳам намуналар берилган бўлиб, Ҳ.Худойбердиева ижоди ихлосмандларига энг яхши туҳфа бўлади, деган умиддамиз.


