Маҳсулот ҳақида
«Овчининг хотиралари» рус қишлоғининг бетакрор манзаралари ва халқ ҳаётининг жонли лавҳаларини ўзида жамлаган. Иван Сергеевич Тургенев адабиётда биринчилардан бўлиб оддий деҳқонлар қалбининг гўзаллигини, уларнинг дарду қувончларини, эътиқоди ва ғалати одатларини маҳорат билан тасвирлаб берган. Бу сайланма «Оталар ва болалар» романи, «Овчининг хотиралари» қиссаси ҳамда бир нечта ҳикояларни ўз ичига олган. «Овчининг хотиралари» асарида ўқувчи ҳикоячи билан бирга қишлоқ кезиб, турфа тақдирлар галереясига дуч келади. Крепостнойлик ҳуқуқи бекор қилинганига бир ярим асрдан ошган бўлса-да, асарда акс этган миллий характер ва инсоний туйғулар ҳамон ўз қимматини йўқотмаган. Тўпламдан жой олган, ёзувчининг энг машҳур асари «Муму» ҳикояси эса ҳеч бир китобхонни бефарқ қолдирмайди. Соқов дарвозабон Герасим ва унинг ити Мумунинг фожиали қисмати шунчалик таъсирли чизилганки, ҳатто узоқ Франциянинг Онфлер шаҳрида ҳам ушбу садоқатли жонзотга ҳайкал ўрнатилган.


