Менинг биринчи энциклопедиям: Сувости дунёси

Сотувда мавжуд
(0 та мижозлар шарҳлари)

Сайёрамизнинг ажойиб ва ноёб бўлган сувости олами бор. У ҳақида қуруқликдаги ҳайвон ва қушлар ҳаётига қараганда анча кам маълумотга эгамиз. Чунки одамлар сувости оламини ўрганиш учун бир неча асрлар олдин океан тубига туша бошладилар. Бу сувости оламини ўрганишда жуда қисқа вақтни ташкил этади. Одамлар учун денгизнинг ҳал этилмаган жумбоқлари кўп, шунинг учун кўплаб афсона ва ривоятлар пайдо бўлди. Масалан, одамлар сувости оламини илоҳлар бошқаради, деб ҳисоблашган. Лекин инсон ҳар доим номаълум ва тушунарсиз нарсаларни ўрганишга ҳаракат қилади. Эндиликда бизда энг чуқур денгиз тубига тушиб ҳароратини ўлчаш, сувости оламини кўриш, ҳатто уни суратга ёки тасмага тушириб олиб, кўришга ёрдам берадиган махсус қурилмалар бор. Океанлар ва денгизлар тубида содир бўладиган барча жараёнларни, океаннинг қуруқлик ва атмосфера билан ўзаро таъсирини «Океанология» ёки «Океанография» фани ўрганади. Инсон томонидан турли вақтларда қурилган турли хил иншоотлар фалокат ёки тошқин туфайли сув остида қолди. Уларни сувости археологияси ўрганмоқда. Нафас олишга ёрдам берадиган қурилмалар пайдо бўлганидан кейин, сувости дунёсини ўрганиш учун кенг имкониятлар яратилди. Уларни машҳур олим Жак-Ив Кусто ихтиро қилди. У бизга сувости дунёсини ва унинг жонзотлари ҳаётини очиб берди.

20 000 UZS

ISBN 978-9943-7147-2-4
Буюртма рақами 21-184
Тил Ўзбек
Ёзув Лотин
Чоп этилган йили 2022
Бетлар сони 96
Муқоваси Қаттиқ
Бичими 70x90
Таржимон Гулчеҳра Азизова

Изоҳ қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!:

Баҳолаш *
Исм, фамилия *
Изоҳ *

Ўхшаш маҳсулотлар