Ҳарбий ишга алоқадор мутахассислар аскарларни душман қуролидан ҳимоя қилишга қодир бўлган махсус машинани яратиш ҳақида азалдан бош қотириб келишмоқда. У нафақат ҳимоя, балки ҳужум қилиш вазифаларини бажариши ва бу орқали армиянинг зарбдор қудратини шакллантириши лозим эди. Афсуски, қадимги давр технологиялари бундай конструкцияни яратишга имкон бермаган, шу сабабли жасур жангчилар бошқа ҳимоя воситалари билан кифояланишга мажбур бўлганлар. Мисол учун, Ўрта асрларда (тарихда V асрнинг сўнгги чораги – XVI асрнинг бошларидаги давр) кучли ҳимояланган қўшин тури яхши тайёргарликка эга, пўлатдан қилинган яроғ-аслаҳали рицарлар бўлишган. Уларнинг отлари ҳам чидамли бўлиб, уларга махсус совут кийдирилган. Бундай совутларни ўша вақтларда мавжуд бўлган қуроллар билан уриб синдиришнинг деярли иложи бўлмаган ва шу сабабли рицарлик армиялари узоқ вақт давомида жангларда енгилмай келган.
Бироқ артиллерия ва қўл ўқотар қуролларининг ривожланиши билан рицарлик аслаҳалари инқирозга учрайди ва яна узоқ вақт давомида қурол яратувчилар янги, самаралироқ ҳимоя усулларини излашади. Охир-оқибат, ХХ асрнинг бошларида жанг майдонида танклар пайдо бўлиб, уларнинг жадал ривожланиши ва такомиллашиши ҳарбий ҳаракатларнинг стратегияси, тактикаси ва жанг олиб бориш услубига кескин ўзгартириш киритади.
Тарихий нуқтаи назардан ўзининг қисқа ривожланиш даври мобайнида танклар секин ҳаракатланувчи, дағал ва ишончсиз машиналардан қудратли, универсал ҳарбий қуролгача бўлган қизиқарли ва мураккаб йўлни босиб ўтди. Замонавий танк – бу ягона конструкцияга бирлашган, ўт очишга мўлжалланган ва зарбдор куч, ишончли зирҳли ҳимоя, тезлик ва чаққонликдир, бироқ ҳар доим ҳам бундай бўлмаган.
Қўлингиздаги китоб саҳифаларида сизни юз йиллик довонни ошиб ўтган жаҳон танксозлик саноати ривожланиши тарихидан тортиб турли даврга мансуб зирҳли танк техникаси ва ҳар хил давлатларнинг энг машҳур танкларининг тавсифларигача бўлган кўплаб қизиқарли маълумотлар кутмоқда.
20 000 UZS
Маҳсулот ҳақида