Сизнинг танангиз бу табиатнинг энг мукаммал ва сирли ихтиросидир. Хўш, унинг қандай ишлашини биласизми?
«Менинг биринчи энциклопедим» туркумидан ўрин олган «Одам танасининг тузилиши» китоби жажжи китобхонларни инсон организми бўйлаб қизиқарли саёҳатга чорлайди. Ушбу ранг-баранг ва маълумотларга бой нашр орқали болалар ўзларини қизиқтирган «Юрак нега уради?», «Овқат қандай ҳазм бўлади?», «Мия қандай фикрлайди?» каби кўплаб саволларга содда ва тушунарли жавоб топадилар.
Китобда қуйидаги мавзулар ёритилган: тери туилиши ва вазифалари, скелет ва мушаклар, ички органлар ва уларнинг фаолияти, иммун тизими, эндокрин тизими, нерв тизими ва ҳаттоки тушлар ҳақида ҳам қизиқарли маълумотларга эга бўласиз.
Ҳар бир мавзу ёрқин иллюстрациялар ва ҳайратланарли фактлар билан бойитилган. Матнлар болаларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ўқишга осон услубда ёзилган. Бу китоб нафақат болалар, балки уларнинг ота-оналари ва тарбиячилари учун ҳам ажойиб қўлланма бўлиб хизмат қилади.
Кичик тадқиқотчилар учун мўлжалланган «Одам танасининг тузилиши» китоби билан ўз танангиз сирларини кашф этинг!
20 000 UZS
Маҳсулот ҳақида