Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз: нега биз юрсак, Ой ҳам кетимиздан қувиб юради? Сув парилари аслида мавжудми? НУЖлар нима? Камалак қандай ҳосил бўлади? Буржлар нимани билдиради? Вақтни ҳисоблашни ким ўйлаб топган? Биз нима учун туш кўрамиз? Нима учун қонимиз қизил рангга эга? Офтобда юрсак, нега қорайиб кетамиз? Кимларни ойпараст деймиз? Биз нега қариймиз?
«Билимга интилувчилар учун» деб номланган ушбу энциклопедия атрофимиздаги олам сирларига қизиқувчи кичик тадқиқотчилар учун ҳақиқий хазинадир. Китоб болаларнинг энг кутилмаган ва қизиқарли саволларига содда, тушунарли жавоб беради.
Китоб саҳифаларида сизни кўплаб ажойиб мавзулар кутмоқда. Атрофимиздаги олам бўлимида коинот чегараларидан тортиб, саҳролардаги кактусларгача бўлган табиат мўъ жизалари ҳақида ўқийсиз. Сиз нега Ўлик денгиз чўкмаслигини, булутлар нималардан ташкил топганини ва шамолларга қандай ном берилишини билиб оласиз. Шунингдек, денгиз тубида маржонлар қандай тузилганлиги ва каҳрабо қаердан пайдо бўлиши ҳақидаги сирли саволларга ҳам жавоб топасиз.
Китобнинг Ноодатий одатлар қисмида эса инсоният тарихи ва маданиятига оид қизиқарли фактлар ёритилган. Унда вақтни ҳисоблаш тарихи, буржлар нимани англатиши, нима учун инсонлар ҳар хил тилда гаплашиши, исм ва фамилиялар келиб чиқиши ҳамда турли байрамлар тарихи ҳақида сўз боради.
Ушбу энциклопедия боланинг дунёқарашини кенгайтиришга ва унда илмга бўлган муҳаббатни уйғотишга хизмат қилади. Минглаб «нега» деган саволларга битта китобда жавоб топинг!
20 000 UZS
Маҳсулот ҳақида