Маҳсулот ҳақида
Ошиқ Эркин ижоди нафақат адабий жамоатчиликка, балки оддий қўшиқ ихлосмандларига ҳам яхши таниш. Бу заҳматкаш ижодкор шеърларидаги енгил ўйноқилик, баъзи ўринларда лаҳжада берилган ўзига хос чиройли оҳанг, самимий кўнгил изҳорлари шеърхон эътиборини ўзига тортади. Шу сабабдан ҳам Ошиқ Эркиннинг қўшиққа айланмаган шеърлари кам бўлса керак. Шу кунга қадар ижодкорнинг ўттиздан ортиқ китоблари нашр қилинган. Қўлингиздаги ушбу китоб ҳам сиз китобхонга яхши суҳбатдош бўлади деган умиддамиз.


