Маҳсулот ҳақида
Йигирманчи аср инсоният тарихида чуқур из қолдирган ҳолда ўтмишга айланди. Илм-фан ривожланиши, техник тараққиёт билан бир қаторда ижтимоий-сиёсий бўҳронлар, жаҳон урушлари аср кишисини саросимага солиб, миллионлаб одамларнинг ёстиғини бевақт қуритди. Дунёнинг турли четларида яшаган турли миллат вакилларининг изтироб-қувончлари, интилишлари, қалб эврилишлари эса уларнинг мухтор вакиллари бўлмиш адиблар асарларида акс этиб, абадиятга муҳрланди. Мазкур тўплам шу маънода Сизга доимий ҳамроҳ бўлишга арзийди.

